Линклар

Қозоғистонда банкларга оид ёлғон маълумот тарқатганлар аниқлангани билдирилди


Қозоғистон ҳукумати мамлакатдаги йирик банкларга оид ёлғон маълумот тарқатганликда гумонланган шахслар аниқланганини билдирди.

Жорий ҳафта бошида СМС орқали Қозоғистон миллий валютаси девальвация қилиниши ортидан мамлакатдаги йирик банклар инқирозга учрагани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Натижада сешанба куни Каспий банк, Альянс банк ва ЦентрКредит банкнинг юзлаб мижози ўз ҳисоб рақамларидан нақд пул чиқариб олиш илинжида банклара борган.

Тергов ишлари давом этаётганини билдирган мамлакат Бош прокуратураси гумонланганлар шахсига оид маълумотни очиқламади.

Бош прокуратуранинг билдиришича, гумонланувчилар қасддан ёлғон маълумот тарқатишда айбланиши ва агар айби тасдиқланса, банкларга етказилган зарарни қоплашга мажбур этлиши мумкин.

Ўтган ҳафта Қозоғистон Миллий банки тарафидан танганинг 19 фоизга девальвация қилиниши мамлакат бўйлаб нархларнинг кескин ошишига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG