Линклар

logo-print

Россия: Пилорамадаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди


Россиянинг Рязань вилоятидаги пилорамада чиққан ёнғин натижасида икки нафар ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди.

Расмий хабарларга кўра, Баграмово қишлоғида чоршанба куни эрталаб рўй берган ёнғинни ўчириш учун бешта махсус техника жалб этилган.

Ёнғин чиққан пилорамада ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ишлаб келгани айтилмоқда.

Айни дамда ҳалок бўлганларнинг шахси ва ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG