Линклар

Сочи Олимпиадасида иштирок этаётган ўзбекистонлик чанғичи Артём Воронов 19 февраль куни ўтган эркаклар ўртасидаги гигант слалом беллашувида 67-ўринни эгаллади.

Жами 109 нафар спортчи иштирок этган ушбу мусобақада олтин медал америкалик чанғичи Тед Лигетига насиб этди.

20 ёшли Воронов 22 февраль куни ўтадиган слалом беллашувида ҳам иштирок этади.

Халқаро тоифадаги спорт устаси Артём Воронов 2005 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоаси аъзосидир. Спортчи Сочи Олимпиадаси лицензиясини 2013 йилнинг август-сентябрь ойларида Янги Зенландияда ўтган мусобақаларда қўлга киритган эди.

Россиянинг Сочи шаҳрида ўтаётган XXII Қишки Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан уч нафар спортчи қатнашмоқда.

19 февраль якунларига кўра, олтин медаллар сони бўйича айни дамда Норвегия жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Новергиялик спортчилар ҳисобда 9 та олдин медал бор. Иккинчи ўринни 8 та олтин билан Германия, учинчи ўринни эса 7 та олтин билан АҚШ жамоалари эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG