Линклар

logo-print

Олти қудратли давлат ва Эрон навбатдаги музокаралар кун тартибини белгилаб олди


Дунёнинг олти қудратли давлати ва Эрон мулозимлари Теҳроннинг ядровий дастурига доир келгуси музокараларда муҳокама этилиши лозим бўлган масалалар бўйича келишиб олишди.

Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арағчи бу ҳақда чоршанба куни кечқурун Венада икки кунлик сўзлашувлар якунлангач маълум қилди.

Унинг маълум қилишича, навбатдаги музокаралар давраси Венада 17-20 март кунлари ўтказилиши белгиланган.

Сўзлашувларда қатнашган ғарб дипломатларидан бири Арағчининг сўзларини тасдиқлади.

Ундан аввал АҚШ Давлат департменти матбуот вакили, томонлар нафақат музокаралар кун тартиби, балки мукаммал келишувнинг моҳияти борасида сўзлашувларни ҳам бошлаб юборди, дея билдирган эди.

Вена музокаралари ўтган йилнинг 24 ноябрида томонлар ўртасида Теҳроннинг ядровий дастурини қисман тўхтатиш эвазига халқаро санкцияларни юмшатиш борасида келишув имзоланганидан бери ўтказилган илк учрашув бўлди.
XS
SM
MD
LG