Линклар

logo-print

Сочида Pussy Riot казаклар томонидан калтакланди


Pussy Riot панк гуруҳининг аъзолари Надежда Толоконникова ва Мария Алёхина.

Pussy Riot панк гуруҳининг аъзолари Надежда Толоконникова ва Мария Алёхина.

Pussy Riot панк гуруҳининг таниқли икки аъзоси, яқинда қамоқдан озод қилинган Надежда Толоконникова ва Мария Алёхиналар Сочида казаклар ҳужумига учради.

Толоконникованинг ўз Twitter саҳифаси орқали айтишича, панк гуруҳи Сочида Қишки Олимпия ўйинларига бағишланган баннер остида президент Владимир Путинга қарши перформанс ўтказаётган пайтда казаклар уларга ҳамла қилган.

Казаклар гуруҳ аъзоларини шавқатсиз қамчилаб, юзларига қалампирлик газ сепди, дея таъкидлади Толоконникова.

Алёхина ўз Twitter саҳифасида қамчидан қаварган танаси суратини эълон қилди.

Ҳодисада Толоконникованинг эри Пётр Верзилов ҳам жароҳатлангани айтилмоқда.

Анъанавий рус гуруҳулари ҳисобланган казаклар расмийлар томонидан хавфсизликни таъминлаш ишларига жалб қилинади.

Бир кун аввал Толоконникова ва Алёхина Сочи меҳмонхонасида ўғрилик қилгани иддаоси билан бир неча соат ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG