Линклар

КХШТ бош котиби тожик-қирғиз чегарасида вазият яхшиланди демоқда


Тожик-қирғиз чегараси январ ойида икки томон ўртасида отишма рўй берганидан бери ёпиқ қолмоқда.

Тожик-қирғиз чегараси январ ойида икки томон ўртасида отишма рўй берганидан бери ёпиқ қолмоқда.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа тожик-қирғиз чегарасидаги вазият яхшиланганини эълон қилди. Тожикистонга сафар қилган Бордюжа пайшанба куни Душанбе шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистон-Қирғизистон қўшма комиссияси икки мамлакат ўртасидаги чегараларни делимитация қилиш ишларини якунламоқда, дея маълум қилди.

Тожик-қирғиз чегараси январ ойида икки томон ўртасида отишма рўй берганидан бери ёпиқ қолмоқда. Бу воқеада беш нафар қирғиз ва бир тожик чегарачиси жароҳатланган эди.

Қирғизистон томони тожикларни гаранатомётлардан отганликда айблаган. Тожикистон эса қирғизларни баҳсли ҳудудда йўл қуриш орқали можарони келтириб чиқарганликда айблади.
XS
SM
MD
LG