Линклар

logo-print

Сочида казаклар Pussy Riot қизларини калтаклади


Russia -- Members of the punk group Pussy Riot, including Nadezhda Tolokonnikova in the blue balaclava and Maria Alekhina in the pink balaclava, are attacked by Cossack militia in Sochi, Russia, on Wednesday, Feb. 19, 2014.

Russia -- Members of the punk group Pussy Riot, including Nadezhda Tolokonnikova in the blue balaclava and Maria Alekhina in the pink balaclava, are attacked by Cossack militia in Sochi, Russia, on Wednesday, Feb. 19, 2014.

Pussy Riot панк гуруҳининг яқинда қамоқдан озод қилинган аъзолари Надежда Толоконникова ва Мария Алёхиналар Сочида казаклар ҳужумига учрагани, Украина ҳодисалари билан бир ўринда, Интернет блогосферасида энг муҳокама этилаётган мавзуга айланди. Казаклар “Путин сенга юртни севишни ўргатади!” клипини ёзиб олаётган тўполончи қизларни таёқ, қамчи ва қалампир газ ёрдамида тўхтатиб қолди.

Толоконникованинг ўз Twitter микроблогида ëзишича, панк гуруҳи Сочида Қишки Олимпиада ўйинларига бағишланган “Сочи-2014” баннери остида президент Владимир Путинга қарши перформанс ўтказаётган пайтда казаклар ҳамласига учраган.

Олти нафар гуруҳ иштирокчиси денгиз порти олдидаги ёзувга журналистлар қуршовида яқинлашганида, 20 яқин казак кийимидаги эркак "Путин сени Ватанни севишга ўргатади!", деб бақириб, уларга ташланди.

Казаклар гуруҳ аъзоларини шавқатсизларча қамчилади, юзларига қалампир газ сепди, дея таъкидлади Толоконникова. Алёхина ўз Twitter саҳифасида қамчидан қаварган танаси, синдирилган тирноғи суратини эълон қилди. Ҳодисада Толоконникованинг эри Пётр Верзиловнинг ҳам жароҳатлангани айтилмоқда.

Pussy Riot гуруҳининг иккита аъзоси Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонасида ўтказган ва катта шов-шув кўтарган “Худойим, Путинни ҳайдаб юбор!” биринчи “мусиқий клипи” туфайли деярли 2 йил қамоқда ўтириб чиқди. Декабрда озодликка чиққан Мария Алёхина ва Надежда Толоконниковаларнинг Сочига келганига бир неча кун бўлди.

Аммо улар аллақачон маҳаллий ДАН ходимлари томонидан бир неча маротаба ушланди, Сочи полицияси уларни ҳатто ўғирликда айбланиб, қўлга олинишга улгурди. Гуруҳ аъзолари хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тинимсиз назорат остига олинганини гапирмоқда.

Рус блогосферасида жиддий тортишувларга сабаб бўлаётган ҳодиса жойидан олинган видеотасвирдан полиция ходимлари казакларнинг қизларни шафқатсизларча калтакланаётганини аралашмасдан кузатиб турганини кўриш мумкин.




Панкчи қизлар “Путин сенга юртни севишни ўргатади!” қўшиғини “Болотная иши” бўйича қамоққа ташланган мухолифатчи маҳбуслар ҳимоясига, Россияда сўз ва ҳуқуқ эркинликлари топталаётганига бағишлаганини айтмоқда.

Анъанавий рус гуруҳлари ҳисобланган казаклар расмийлар томонидан хавфсизликни таъминлаш ишларига жалб қилинган.

Краснодар ўлкаси губернатори Александр Ткачёв воқеага изоҳ бериб, “Война” ва Pussy Riot гуруҳлари қарашларини қўллаб-қувватламаслигини айтди. Айни пайтда губернатор жанжал сабабларини тергов қилишни сўради.

Бундан олдинроқ, Миллий Олимпиада Қўмитаси вакили Марк Адамс Pussy Riot нинг Сочида ўтказилажак ҳар қандай сиёсий акциясини “номақбул”, деб атади.

Айни пайтда, Сочидаги “Ахлоқий образ” талабалар бирлашмаси шаҳарга келган сержанжал гуруҳ аъзоларини ҳимоя остига олишини билдирди.

Тортишувларда икки қарама-қарши томонга ажралган Pussy Riot тарафдорлари ва мухолифлари бир нарсада якдил фикрга келди:
Сочи казаклари ва полициянинг бу ҳатти-ҳаракатлари дунёда гуруҳ фаолиятига сўниб бораётган қизиқишни янада ошириб юборди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG