Линклар

Европа Иттифоқи Украинага нисбатан санкциялар жорий қилади


ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг пайшанба куни Украинада рўй бераётган зўравонликлар учун масъул расмийларга нисбатан санкция жорий қилиши кутилмоқда. Брюсселда ўтказиладиган фавқулодда мажлисда муҳокамага қўйиладиган резолюциянинг Озодлик қўлга киритган лойиҳаси шунга ишора қилмоқда.

Резолюция лойиҳасида жазо чоралари банк ҳисоб рақамларини музлатиш ва виза чекловини ўз ичига оладими, йўқми аниқ айтилмаган ва унда алоҳида шахслар исмлари келтирилмаган.

Озодлик мухбири кўрган ҳужжатда Украинага нисбатан қурол эмбаргоси, хусусан, тўқмоқлар каби ички репрессиялар учун ишлатилиши мумкин бўлган қуролларнинг экспорт қилиниши тақиқланиши айтилган.

Хулосаларда шунингдек, бўҳронни ҳал қилиш борасида мулоқот ўрнатиш масъулияти Украина ҳукумати зиммасида экани айтилади.

ЕИ вакиллари резолюция матнини муҳокама қилишда давом этмоқда ва унга ўзгартишлар киритилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG