Линклар

logo-print

Украинада яшаётган ўзбеклар Киевдаги воқеаларни тушунтиришга уринди


Украина пойтахти Киевдаги воқеалар 20 февралга келиб янада кескинлашиб кетди. Шу куннинг биринчи ярмидаёқ норозилар турган майдонда намойишчилардан 17 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди. Киевдаги воқеалар тўғрисидаги хабарлар ва уларнинг таҳлилига бағишланган материаллар жуда кўп. Таҳлилчиларнинг Украинадаги воқеаларга бераётган баҳолари баъзан бир-бирига шу қадар зидки, улар билан танишган одам қай бирига ишонишни билмай қийналади.

Шунинг учун бугун OzodNazar форматини ўзгартириб, унга бир таҳлилчини (профессионал сиёсатшуносни) эмас, балки бир неча кишини – Украинанинг турли минтақаларида яшаётган оддий ўзбекларни таклиф қилишга ва воқеаларга уларнинг кўзи билан назар ташлашга қарор қилдик.

Маълумки, Киевдаги воқеаларга муносабатида мамлакат аҳолиси иккига бўлиниб қолган: руслар ва рус тилида сўзлашувчилар кўпчиликни ташкил қилган шарқий вилоятлар Президент Янукович тарафдори бўлса, ғарбий вилоятлар аҳолиси мухолифатни қўллаб-қувватламоқда.

Эшиттиришни тайёрлар эканмиз, шу омилни ҳисобга олдик. Унда Харьков ва Донецкда (Януковични қўллайдиган областлар) яшайдиган ўзбеклар ҳам, Киев Майдонидаги мухолифат тарафдорлари сафида уларга кўмак кўрсатаётган ўзбек ҳам бор.


XS
SM
MD
LG