Линклар

Facebook ширкати WhatsApp мобил мессежинг ширкатини 19 миллард АҚШ долларига сотиб оилшга қарор қилди.

Кеча эълон қилинган хабарномага кўра, Facebook рекорд даражадаги нархнинг 4 миллиард долларини нақд пулда, 12 миллиардини Facebook акцияларининг қарийб 8 фоизлик улуши ҳисобидан, 3 миллиардини эса келаси тўрт йил давомида WhatsApp асосчиларига Facebook акцияларининг бир қисмини ўтказиш орақли тўлаши айтилмоқда.
Бундан аввал Instagram сервисини ҳам сотиб олган Facebook ширкати WhatsApp иловаси Facebook тармоғидан алоҳида равишда ривожлантирилишини ваъда қилмоқда.

Facebook аосчиси ва хўжайини Марк Цукерберг бунга оид шартнома тузилгани ҳақида ўз саҳифаси орқали маълум қилди. Унинг айтишича, WhatsApp месенжери ходимларининг барчаси Facebook тармоғига ишга ўтади ва унинг бош директори ижтимоий тармоқ директорлар кенгашининг аъзоси бўлади.

Ҳозирда WhatsApp мессенжеридан 450 миллион одам фойдаланади. Цукерберг фойдаланувчилар сонини бир миллиарддан оширишни ваъда қилмоқда.
XS
SM
MD
LG