Линклар

Британия ва Эрон дипломатик алоқалари қайта тикланди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Британия ва Эрон ўртасидаги дипломатик алоқалар пайшанба куни расман қайта тикланди.

Икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар 2011 йили Британиянинг Теҳрондаги элчилиги намойишчилар тарафидан ҳужумга учраганидан сўнг тўхтатилган эди.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Эрон билан алоқалар икки давлатда ҳам истиқомат қилмайдиган вакил орқали олиб борилишини тасдиқлади.

Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахт-Раванчи ҳам Британия билан узилган диплиоматик алоқалар қайта тикланганини билдирди.

Давлатар ўртасидаги алоқалар мўтадил қарашларга эга Ҳасан Руҳонийнинг ўтган йили Эрон президентлигига сайланганидан бери яхшиланаётгани кузатилмоқда.

Британия вакили Ажай Шарма ўтган йилнинг декабрь ойида Эронга сафар қилган эди.
XS
SM
MD
LG