Линклар

logo-print
Бугун, 21 февраль куни Сочи Олимпиадасида иштирок этаётган ўзбекистонлик чанғичи Ксения Григорьева аёллар ўртасидаги слалом беллашувида қатнашади.

Мусобақанинг биринчи босқичи Тошкент вақти билан соат 17:45 да бошланиши режалаштирилган.

Ксения Григорьева 18 февраль куни ўтган гигант слалом мусобақасида юз спортчи орасида 64-ўринни эгаллаган эди.

Сочи Олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси байроқдори бўлган Григорьева учун бу иккинчи Олимпиададир.

26 ёшли халқаро тоифадаги спорт устаси Ксения Григорьева 2010 йилда Канаданинг Ванкувер шаҳрида ўтган Қишки Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этган.
Сочида Ўзбекистондан уч нафар спортчи қатнашмоқда.

20 февраль якунларига кўра, олтин медаллар сони бўйича Норвегия жамоаси пешқадамликни сақлаб қолди. Новергиялик спортчилар ҳисобда 10 та олдин медал бор.

Иккинчи ва учинчи ўринларни 8 тадан олтин билан АҚШ ва Германия жамоалари эгаллаб турибди. Россия ҳисобида ҳозирча 7та олдин медал бор.
XS
SM
MD
LG