Линклар

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўтган йил давомида никоҳ ёшига етмаган 160га яқин қизнинг никоҳ тўйини тўхтатган.

Бу ҳақда ЎзА Хотин-қизлар қўмитаси ўринбосари Гулнора Маъруфованинг сўзларига таяниб хабар қилди.

Ўзбекистон Оила кодексига кўра, мамлакатда никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланган.

Фақат узрли сабаблар бўлганида никоҳ ёши бир йилга камайтирилиши мумкин.

Ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

Ўзбекистонда кейинги йилларда қизларни балоғатга етмасдан узатиш урфга айланаётган эди.
XS
SM
MD
LG