Линклар

Нексия ва Матизнинг Қозоғистонга импорти тўхтатилиши айтилаяпти


Жорий йилнинг 5 январидан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Нексия ва Матиз машиналарини Қозоғистонга олиб кириш тўхтатилди.

Бу ҳақда хабар қилган Kolesa.kz сайти маълумотига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ушбу машиналар Божхона иттифоқининг техник регламентига киритилган янги ўзгартиришлар талабига жавоб бермаслиги боис уларнинг импорти тўхтатилган.

Нексия ва Матиз Қозоғистонда энг оммабоп бўлган машиналардан бўлиб, ўтган йили ушбу мамлакатда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 13371 та машина сотилган.
XS
SM
MD
LG