Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:15

Прокурор "Болотная иши" судланувчиларига 6 йиллик қамоқ жазоси сўради


21 февраль куни Москванинг Замоскворецкий туман суди “Болотная иши” бўйича судланаётган 8 нафар мухолифатчини “оммавий тартибсизликларга” алоқадор деб топди. Давлат қораловчиси судланувчиларга 5 йилдан 6 йилгача қамоқ жазоси тайинлашни сўради. Суд ҳукми 24 февраль куни эълон қилинади.

Жума куни Москванинг Замоскворецкий туман судида 2012 йилнинг 6 майида шаҳарнинг Болотная майдонидаги тартибсизликларга алоқадорликда гумонланаётган мухолифатчилар устидан суд ҳукми ўқилди. Аммо судья айбланувчиларга тайинланган жазо муддатларини эълон қилишни душанба кунига қолдирди.

Маҳкама давомида прокуратура 8 нафар судланувчига 5 йилдан 6 йилгача қамоқ жазоси тайинлашни сўради. Ҳимоячилар бу шахсларнинг мутлақо айбсиз экани ва жиноий иш “сиёсий тус” олганини таъкидлаб, уларни озод қилишни сўради.

Айбланувчи Барабанов, Полихович, Луцкевич, Зимин, Духанина, Белоусов, Савелов ва Кривовлар шаҳарда “оммавий тартибсизлик” ва “ҳукумат вакилига қаршилик кўрсатганликда” айбланмоқда. Бундан олдинроқ, 2013 йилнинг декабрь ойида “Болотная иши” бўйича судланаётган яна тўрт киши ҳукумат томонидан авф этилган эди.

Айни пайтда “Болотная иши” кўрилаётган Замоскворецкий туман суди олдида 500 дан зиёдроқ мухолифат тарафдорлари йиғилди.

Замоскворецкий туман суди ëнида ҳибсга олиш
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:35 0:00


Йиғилганлар "Сиёсий маҳбусларга озодлик!", “Россия қахрамонларига озодлик!”, “Йўқолсин диктатура!”, “Маҳбуслар озод қилинсин!”, дея ҳайқирди.

Мухолифат етакчиси Алексей Навальний, Сочидан етиб келган Pussy Riot гуруҳи аъзолари Надежда Толоконникова ва Мария Алёхиналар суд залига ўтказилмади.

Озодлик Радиосига берган интервьюсида Алексей Навальний суд маҳкамаси бирор ижобий ҳукм чиқаришига ва айбланувчилар озод қилинишига ишонмаслиги айтди.

- Бу одамлар икки йилдан буён бирор айбсиз қамоқда ўтирибди. Шу сабабли, мен некбинлик кайфиятида эмасман ва бирор ажойиб мўжиза рўй бериши-ю, улар чиқариб юборилишига ишонмайман, деди мухолифат етакчиси Алексей Навальний.

Алексей Навальный - блиц-интервью Радио Свобода
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:42 0:00


Интерфакс расмий манбаларга таяниб маҳкама ўтаётган суд зали ҳимоясига чақиртирилган ўнлаб полиция ва ОМОН ходимлари 50 зиёд одамни ҳибсга олганини хабар қилди. Озодлик мухбирлари эса судланаётганларни қўллаб-қувватлагани келганлардан 100 зиёди полицияга олиб кетилганини маълум қилди.

Россиянинг турли шаҳарларида “Болотная иши” бўйича айбланаётганларни қўллаб чиққан фуқаролар акциялари бўлиб ўтди.

Зўравонликлар Москванинг Болотная майдонида, Путин учинчи президентлик муддатига қасамёдга келтиришидан бир кун олдин мухолифат намойиши пайтида рўй берган.

Мухолифат фаоллари рўй берган зўравонликлар расмийлар томонидан махсус уюштирилган провокация эканини айтиб келишади.

Путин ҳокимиятига қарши ўтказилган бу норозилик 2011 йил декабридаги парламент сайловларидан кейин чиққан норозиликларнинг энг каттаси бўлди.
XS
SM
MD
LG