Линклар

21 февраль – Она тили халқаро куни ЮНЕСКОнинг 1999 йил ноябридаги қарори билан 2000 йилдан бери дунё миқёсида нишонланиб келмоқда.

Бу сана дунёдаги миллатлар тиллари унутилиши олдини олиш мақсадида жорий этилган.

Она тили халқаро куни муносабати билан Озодликнинг янги лойиҳаси – OzodTil рукни адабиётшунос олим Бахтиёр Исабеков билан суҳбат қурди.

Олим билан суҳбатга ўтиш олдидан OzodTilнинг биринчи сони юзасидан икки оғиз гап.


Янги лойиҳанинг “юз очди”сини 20 февраль куни ўтказар эканмиз, эртаси кун – 21 февраль - Она тили халқаро куни эканлигини мутлақо ўйлаган эмасдик ва бу тасодифда яхши бир рамз кўрдик – қувондик.

Энг катта қувончимиз эса, OzodTil дарҳол ўз ўқувчисини топганидан: “юз очди” мақола эълон қилиниши биланоқ Сиздан шарҳлар кела бошлади ва ҳануз келмоқда.

Шарҳларнинг мутлақ кўпчилиги муаллифларининг Она Тили жонкуярлари эканлиги кўриниб турибди. Материалимизга бефарқ қолмаган барчага миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Энг яхши шарҳ

OzodTilнинг биринчи сонига келган шарҳлар орасидан ўзини “Ирландиядан Вася”, деб таништирган муштарийнинг шарҳи “Энг яхши шарҳ”, деб топдик.
Албатта, бу шарҳда баҳсталаб нуқталар ҳам йўқ эмас, лекин умид қиламизки, муаллиф ўз фикрини кенгроқ ёритиб, биз билан ўртоқлашади.



Энг баҳсталаб шарҳ

“Ўзбекистондан Нодир”нинг шарҳни ўқигач, унинг чиндан ҳам “Энг баҳсталаб шарҳ” эканлигига амин бўласиз. Нодирнинг шарҳини ўқиб, ўз фикрингизни ёзиб юборишингизга умид қиламиз.




Она тили халқаро кунида адабиётшунос билан суҳбат

ЮНЕСКО мутахассислари ҳисоб-китобига қараганда, ҳозир жаҳонда мавжуд 7 мингга яқин тилнинг ярми келажак авлодга етиб бормай, йўқолиб кетиш ёқасида турибди.

Айни пайтда унутилаётган тилларда дунё аҳлининг 4-5 фоизи гаплашади. Ҳар уч тилдан биттасининг ёзуви бўлмай, фақат оғзаки нутқ шаклига эгадир.

Маълумотларга қараганда, ҳар 14 кунда дунёда бир тил ўлади. Яъни, ҳар икки ҳафтада сайёрамизда мавжуд тиллар биттага камаймоқда. Агар вазият шу зайлда давом этса, келаси ўн йил ичида дунёда мавжуд 7 мингга яқин тилнинг ярми унутилиб кетиши мумкин.


Ўзбек тили унутилиб кетиш таҳдиди остида яшаётган тиллардан эмас. У шу кунда дунё бўйлаб қарийб 30 миллион кишининг она тилидир.
Лекин бу бу тил билан боғлиқ муаммолар йўқ, дегани эмаски,

OzodTil адабиётшунос Бахтиёр Исабеков билан ўша муаммолар тўғрисида суҳбат қурди.

“Ўзбек тили Ўзбекистонда ҳануз иккинчи даражали тил” бўлиб қолаётганини чуқур ташвиш билан таъкидлаган олим билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG