Линклар

logo-print
Бугун Москванинг Замоскворецкий туман суди “Болотная иши” бўйича судланаётган 8 нафар мухолифатчини “оммавий тартибсизликларга” алоқадор деб топди.

Давлат қораловчиси судланувчиларга 5 йилдан 6 йилгача қамоқ жазоси тайинлашни сўради. Суд ҳукми 24 февраль куни эълон қилинади.

Судланувчилар Барабанов, Полихович, Луцкевич, Зимин, Духанина, Белоусов, Савелов ва Кривовлар “оммавий тартибсизлик” ва “ҳукумат вакилига қаршилик кўрсатганликда” айбланмоқда.

2013 йилнинг декабрь ойида “Болотная иши” бўйича судланаётган бошқа тўрт киши ҳукумат томонидан авф этилган эди.
XS
SM
MD
LG