Линклар

“Украина майдонида Ўзбекистон манфаатлари учун ҳам мужодала бормоқда”


Ўзбеклар Киевда Евромайдонда.

Ўзбеклар Киевда Евромайдонда.

Украинадаги воқеаларни кузатаëтган ўзбек таҳлилчиси Анвар Назировнинг айтишича, Киевдаги майдонда Ўзбекистон манфаатлари учун ҳам мужодала бормоқда.

Таҳлилчи назарида Украина мухолифатининг Россиядан масофалашиш ва Божхона иттифоқига кирмаслик истаги расмий Тошкент истагига уйғун.


Айни пайтда Ўзбекистон зиëлилари орасида Киев майдонига йиғилган мухолифатчиларга ҳамдардлик туйғуларини изҳор қилаëтганлар ҳам бор.

Таниқли ўзбек шоири Маҳмуд Йўлдош Киев майдонига атаб ëзган шеърини Озодлик тингловчилари билан баҳам кўрди.

Бир чақмоқ нуридан зулмат ёригай,
Инсон ҳуқуқидир энг олий кабир.
Қалбимни сен учун мен машъал қилай,
Майдон, вужудингда мен ҳам бор ахир.

Халқин келажагин кўрмаган ҳоқон
Халқидан ўргансин, халқ буюк басир.
Келажак сен учун тўкилмоқда қон,
Майдон, вужудингда мен ҳам бор ахир.

Киев ҳам мен учун бегона эмас,
Кун кеча ёндику шиддатли Таҳрир.
Яна ажал ўйнар қайда маст алас,
Майдон, вужудингда мен ҳам бор ахир.

Бундан олдин киноҳужжатчилар Умида Аҳмедова ва Олег Карповлар
Тошкентда Киевдаги мухолифат чиқишлари иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида акция ўтказган эди.

Украинадаги сўнгги воқеаларга бағишланган Қурултой дастурини мана бу ерда тинглаш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG