Линклар

Украина президенти Киевдан Харковга жўнаб кетди


Украина Президенти Виктор Янукович.

Украина Президенти Виктор Янукович.

Украина Президенти Виктор Янукович музокара ўтказиш учун Киевдан Харков шаҳрига жўнаб кетди.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, Янукович ўзи етакчилик қилаётган Минтақалар партиясига иттифоқчи бўлган Украина Фронтининг Бутун Украина жамоатчилик иттифоқи вакиллари билан сўзлашувлар олиб боришни режалаган.

Киев шаҳрида ҳукуматга қарши норозилар жума куни эришилган сиёсий келишувни рад қилиб, Янукович истеъфога чиқмаса, президент саройини штурм қилишга таҳдид қилган.

21 февраль куни президент Янукович ва мухолифат лидерлари имзолаган келишувда бирлик ҳукумати тузиш ва декабрь ойига қадар президентлик сайлови ўтказиш назарда тутилган.

Парламент эса, озодликдан маҳрум қилинган мухолифат лидери Юлия Тимошенконинг қамоқдан озод этишни назарда тутган қонунни қабул қилди.

Шунингдек, парламент аъзолари мамлакат конституциясининг 2004 йилги таҳририга қайтиш, норозиликлари пайтида қўлга олинган намойишчиларни амнистия қилиш ва Ички ишлар вазирини лавозимидан бўшатиш таклифларини ҳам маъқуллади.
XS
SM
MD
LG