Линклар

Сидней шаҳрида Катта Йигирмалик саммити бошланди


АҚШ Марказий банки раиси Жанет Еллен.

АҚШ Марказий банки раиси Жанет Еллен.

Австралиянинг Сидней шаҳрида Катта Йигирмалик гуруҳига аъзо давлатлар марказий банк раислари ва молия вазирларининг учрашуви бошланди.

Икки кунлик Сидней саммити очилиши маросимида сўзлаган Австралия Марказий банки раиси Жоу Хоккей музокараларда асосий эътибор иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва 2008 йилги молиявий бўҳрондан кейин янги иш ўринлари яратиш масаласига қаратилиши кераклигини айтди.

Хоккей молия бозорларида беқарор вазият юзага келишининг олдини олиш учун ўз сиёсатини ўзгартираётган Марказий банклар бошқа банкларга батафсил маълумот бериши кераклигини қўшимча қилди.

АҚШ Марказий банки иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш дастурини қисқартириш ҳақида қабул қилган қарори ривожланаётган давлатлар молия бозорларига салбий таъсир кўрсатган.

АҚШ Марказий банкига янги раис этиб тайинланган Жанет Еллен халқаро саммитда илк бор чиқиш қилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG