Линклар

Украина парламенти раиси истеъфога чиқди


Украина парламентининг собиқ раиси В.Рибак.

Украина парламентининг собиқ раиси В.Рибак.

Украина парламенти – Олий Раданинг ҳукуматга хайриҳох раиси Владимир Рибак истеъфога чиқди.

Олий Рада раиси ўринбосари депутатларга Рибак соғлиги ёмонлашгани сабабли истеъфога чиқиш ҳақида ариpа топширганини маълум қилди.

Шанба кунги сессияда мухолифат лидерларидан бири Виталий Кличко депутатларни милиция намойишчиларга қарши куч қўллагани учун президент Януковичдан “дарҳол” истеъфога чиқишни талаб этувчи резолюция қабул қилишга чақирди.

Янукович Киевдан жўнаб кетганидан сўнг ҳозирда “ягона қонуний орган парламент экани”ни айтган Кличко Украина парламенти Януковични президент лавозимидан бўшатиши ва 2014 йил 25 майгача муддатидан олдин сайлов ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

Ундан олдин Вашингтон Виктор Янукович музокаралар ўтказиш учун Харьков шаҳрига жўнаб кетганини билдирган эди.

Киев шаҳрида ҳукуматга қарши намойишчилар жума куни эришилган сиёсий келишувни рад қилиб, Янукович истеъфога чиқмаса, президент саройини штурм қилишга таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG