Линклар

logo-print

АҚШ Миллий мудофаа университети тингловчилари Ўзбекистонга сафар қилмоқда


АҚШ Миллий мудофаа университети тингловчилари гуруҳи Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирликнинг матбуот хизматига кўра, 21 февраль кунги учрашувда америкаликлар гуруҳига истеъфодаги генерал Жозеф Ҳоар бошчилик қилган.

Мулоқот чоғида томонлар минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашган.

Хабарида АҚШ миллий мудофаа университети тингловчилари гуруҳи Ташқи ишлар вазирлигида кимлар билан учрашгани ва гуруҳнинг Ўзбекистонга ташрифидан қандай мақсад кўзлангани маълумот қилинмаган.

Миллий мудофаа университети АҚШнинг мудофаа соҳасидаги интеллектуал ресурсларини бирлаштириш мақсадида 1976 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда ташкилот бешта коллеждан иборат.
XS
SM
MD
LG