Линклар

АҚШ ва Россия раҳбарлари Украина, Сурия ва Эрон билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилди


АҚШ Президенти Б.Обама (ч) ва Россия Президенти В.Путин Санкт-Петербург, 2013 йил, 5 сентябрь.

АҚШ Президенти Б.Обама (ч) ва Россия Президенти В.Путин Санкт-Петербург, 2013 йил, 5 сентябрь.

АҚШ Президенти Барак Обама Россия Президенти Владимир Путин билан Украинадаги сиёсий бўҳронни телефон орқали муҳокама қилди.

Обама ташаббуси билан жума куни бўлиб ўтган мулоқотда Яқин Шарқ, жумладан, Сурия можароси ва Эроннинг ядровий дастури борасида давом этаётган музокаралар каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Оқ Уй эълон қилган баёнотга кўра, давлат раҳбарлари шу ой Женевада натижасиз тугаган иккита давра музокаралардан сўнг Сурия бўҳронига сиёсий ечим топиш йўлидаги уринишларни давом этириш кераклигини урғулаган.

Вашингтон расмийларига кўра, АҚШ раҳбари Сурия Президенти Башар Ал-Ассад Суриядаги барча кимёвий қуролларни йўқ қилиш ҳақидаги ваъдасининг устидан чиқиши кераклигини таъкидлаган.

Икки раҳбар Эрон масаласида АҚШ-Россия ҳамкорлигини 5+1 музокаралари доирасида давом этишга келишиб олган.
XS
SM
MD
LG