Линклар

logo-print

Украина парламенти собиқ Бош вазирни қамоқдан озод қилиш ҳақида резолюция қабул қилди


Украина парламенти кўпчилик овоз билан собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкони зудлик билан қамоқдан озод қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Шанба кунги овоз беришда 322 депутат Тимошенкони озодликка чиқиши ҳақидаги резолюцияни қўллаб овоз берди.

Ундан олдин Олий Рада депутатлари Тимошенконинг иттифоқчиси бўлган Арсен Аваковни Ички ишлар вазири ва Александр Турчиновни парламент раиси этиб сайлаган эди.

Шанба кунги сессияда депутатлар Бош прокурор Вико Пшонкага ишончсизлик билдирди.

Айни пайтда, собиқ ҳукмрон Минтақалар партияси расмийлари Харьков шаҳрида учрашув ўтказмоқда.

Президент матбуот котибига кўра, йиғилишда Виктор Янукович ҳам қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG