Линклар

Обидхон қорининг яқинлари: Уламонинг соғлиги тикланмоқда


Ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаров.

Ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаров.

Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйи йўлагида қуролли шахс томонидан отиб кетилган ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг соғлиги яхшиланмоқда.

Яқинларининг Озодликка айтишича, Обидхон билан мулоқот тобора осонлашиб бормоқда.

Аммо шифокорлар унинг қачон оёққа туриши ҳақида маълумот беришдан тийилмоқда.

Бошига ўқ теккан уламо Швециянинг қайси шифохонасида даволанаётгани жамоатчиликка ошкор қилинмаяпти.

22 февраль куни уламога ҳужум уюштирилганига икки йил тўлди.

Ҳужум қилган жиноятчиларни топиш бўйича Швеция ҳуқуқ-тартибот органлари олиб борган қидирув натижалари тўлиқ эълон қилинмаяпти.

Уламонинг яқинлари Швеция расмийлари ва халқаро жамоатчиликдан жиноятчиларни топишда ва уларни жавобгарликка тортишда янада жиддий ҳаракат қилишга чақирмоқда.

Обидхон қори Назаровга қарши уюштирилган суиқасднинг икки йиллиги муносабати билан 21 февраль куни Стокҳолм шаҳридаги Швеция парламенти биноси ёнида уламонинг шогирдлари норозилик акцияси ўтказди. Тадбирда Швецияда яшаётган 50дан зиёд киши иштирок этди.
XS
SM
MD
LG