Линклар

logo-print

Украина парламенти президентлик сайлови муддатини белгилади


Украина парламенти аъзолари президент Виктор Янукович ўз вазифасини бажара олмаганини рўкач қилиб, 25 май куни муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.

Шанба куни Украина телевидениесига интервью берган Виктор Янукович мамлакатдаги сўнгги воқеаларни “давлат тўнтариши” дея баҳолаб, истеъфога чиқиш режаси йўқлигини таъкидлади.

Янукович парламент қабул қилган ҳамма қарорлар ноқонуний эканини урғулади.

Шанба куни эрталаб ҳукуматга қарши намойишчилар Киевдаги президент идорасини эгаллаб олди.

Парламент аъзолари собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкони қамоқдан озод қилиш тўғрисида резолюция эълон қилди.
XS
SM
MD
LG