Линклар

Сочида Қишки Олимпиаданинг тантанали ёпилиши маросими бўлади


23 февраль куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилаётган Қишки Олимпиаданинг тантанали ёпилиши маросими бўлиб ўтади.

Олимпиаданинг охирги кунида учта олтин медал учун беллашувлар давом этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, миллий олимпия жамоалари ўртасида ҳозирча Россия 11 та олтин, 10 та кумуш ва 8 та бронза медаллар билан биринчи ўринда бормоқда.

Норвегия жамоаси 11 та олтин, 5 та кумуш ва 10 бронза медални қўлга киритиб иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Канаданинг олимпия жамоаси эса 9 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медаллари билан учинчи ўринда бормоқда.

Миллий Олимпия жамоалари қўлга киритган якуний натижалар якшанба куни кечқурун эълон қилиниши режаланган.
XS
SM
MD
LG