Линклар

Юлия Тимошенко норозилик акцияларини давом эттиришга чақирди


Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко Киевнинг Мустақиллик майдонига йиғилган ҳукуматга қарши намойишчиларни норозилик акцияcини давом эттиришга чақирди.

Шанба куни Украина парламенти Виктор Януковични президент лавозимидан четлатиб, 25 май куни муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.

Парламентнинг 22 февраль кунги резолюциясига мувофиқ Харьков шаҳридаги қамоқхона шифохонасида даволанаётган собиқ Бош вазир дарҳол озод этилди.

Шанба куни кечқурун Киевга етиб келган Юлия Тимошенко минглаб намойишчи олдида чиқиш қилди.

Собиқ бош вазир ўтган ҳафтада 70 дан зиёд намойишчи хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилганига Виктор Янукович ва унга яқин расмийлар масъул эканини урғулади.
XS
SM
MD
LG