Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:19

Британия элчиси Сурхондарё вилоятига сафар қилди


Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар.
Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар.
Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар шу ҳафта Сурхондарё вилоятига сафари чоғида вилоят ҳокими Нормўмин Чориев ва бизнес доиралари вакиллари билан учрашиб минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида сўзлашди.

Термиз давлат университети раҳбарлари билан мулоқот чоғида Британия элчиси вилоятдаги илмий-маърифий имкониятлар билан танишди.

Жаноб Эдгар Ўзбекистонни Афғонистон билан боғлайдиган Хайратон кўпригини ҳам бориб кўрди.

Тошкентдаги Британия элчихонаси маълумотига кўра, Жорж Эдгар Хайратонда Ўзбекистон Божхона ва Чегара хизмати вакиллари билан учрашиб, чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ва икки давлат ўртасида товарлар ташилиши билан яқиндан танишган.

Жорий йил февраль ойи бошида Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида элчи Жорж Эдгар Афғонистондаги Британия ҳарбийлари ўз техникасининг бир қисмини Ўзбекистон орқали олиб чиқиши мумкинлигини айтган эди.
XS
SM
MD
LG