Линклар

Афғонистон расмийлари Кунар вилоятида Толиблар жанггарилари армия постига уюштирган ҳужумда камида 20 нафар афғон аскари нобуд бўлганини билдирди.

Якшанба куни эрталаб амалга оширилган ҳужум сўнгги бир неча ой ичида энг кўп талафот кўрилган ҳужум экани айтилмоқда.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Зоҳир Азимий Кунар вилоятининг Ғозиобод туманида тўрт соат давом этган қуролли тўқнашувда икки аскар яраланганини маълум қилди.

Вилоят ҳокимияти матбуот котиби Абдул Ғани Мусамем Покистон чегарасига яқин жойлашган армия постига ҳужумдан сўнг етти аскар бедарак йўқолганини айтди.

Якшанба кунги ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Эълон қилинган баёнотда отишмалар пайтида толиблардан бир киши ўлгани, икки нафари яралангани билдирилган.
XS
SM
MD
LG