Линклар

logo-print

Украина президентининг ваколатлари вақтинча парламент раисига ўтди


Александр Турчинов.

Александр Турчинов.

Украина парламенти мамлакат президенти ваколатларини вақтинча парламент раиси Александр Турчиновга топширишни ёқлаб овоз берди.

Шанба куни парламент аъзолари Виктор Януковични президент лавозимидан четлатиб, 25 май куни муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.

Айни пайтда, Януковичнинг қаерда экани маълум эмас.

22 февраль куни парламент томонидан вақтинча Ички ишлар вазири этиб сайланган Арсен Аваков чегара хизмати ходимлари Виктор Януковичнинг Донецк аэропортидан самолётда чартер рейс билан хорижга учиб кетишига рухсат бермаганини тасдиқлади.

Хабарларга кўра, парламент Украинанинг Солиқ ва даромадлар бўйича вазири Александр Клименко ҳамда собиқ Бош прокурор Виктор Пшонкани ҳибсга олиш тўғрисида буйруқ берган.
XS
SM
MD
LG