Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:55

Сочи 2014: Канада хоккей жамоаси ўнинчи марта Олимпиада чемпиони бўлди


Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилаётган Қишки Олимпиаданинг сўнгги кунида хоккей бўйича Канада жамоаси Швеция жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб Олимпиада олтин медалини қўлга киритди.

Канада жамоаси 2010 йил Ванкувер шаҳрида ўтказилган Қишки Олимпиадада ҳам олтин медал соҳиби бўлган эди.

Сочидаги ғалаба билан Канада хоккей жамоаси ўнинчи марта олимпиаданинг олтин медалини олишга маваффақ бўлди.

Миллий олимпия жамоалари ўртасида Россия 13 та олтин, 11 та кумуш ва 9 та бронза медаллар билан биринчи ўринни эгаллади.

Норвегия жамоаси 11 та олтин, 5 та кумуш ва 10 бронза медал билан иккинчи ўринни эгаллади.

Канаданинг олимпия жамоаси эса 10 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медаллари билан учинчи ўринни эгаллади.
XS
SM
MD
LG