Линклар

Украина парламенти рус тили ва озчиликни ташкил этган бошқа миллатлар тилларини кенгроқ қўллашга рухсат берувчи баҳсли қонунни бекор қилди.

“Давлат тили сиёсати принциплари” деб аталган мазкур қонун 2012 йилда президент Виктор Янукович етакчилигидаги Минтақалар партияси ташаббуси билан парламент томонидан қабул қилинган эди.

Қонунда украин тили Украинада ягона давлат тили экани қайд этилган бўлсада, рус тилида сўзлашувчи аҳоли яшайдиган мамлакатнинг шарқий вилоятлари ва Қиримда рус тили регионал расмий тил деб кўрсатилган.

Мазкур қонунга имзо чеккан президент Виктор Януковичнинг она тили рус тили бўлган.

Тил ҳақидаги баҳсли қонун парламент аъзолари Виктор Януковични президент лавозимидан четлатиб, 25 май куни муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказишга қарор қилганидан бир кун кейин бекор қилинди.
XS
SM
MD
LG