Линклар

Украина парламенти мамлакатга муваққат президент тайинлади


Украина президенти ваколатларини вақтинча қабул қилиб олган парламент раиси Александр Турчинов.

Украина президенти ваколатларини вақтинча қабул қилиб олган парламент раиси Александр Турчинов.

Украина парламентининг 23 февраль кунги сессиясида депутатлар мамлакат президенти ваколатларини парламент раиси Александр Турчиновга вақтинча топширишни ёқлаб овоз берди. Депутатлар Януковичнинг яқин иттифоқчиси бўлган Ташқи ишлар вазири Леонид Кожарани ҳам лавозимидан бўшатишни қўллаб овоз берди. Қамоқдан озод бўлган мухолифат етакчиларидан бири Юлия Тимошенко Бош вазир лавозимини эгаллашга ҳаракат қилмаётгани билдирди.


Украина парламентининг 23 февраль кунги сессиясида депутатлар мамлакат президенти ваколатларини парламент раиси Александр Турчиновга вақтинча топширишни ёқлаб овоз берди. Депутатлар Януковичнинг яқин иттифоқчиси бўлган Ташқи ишлар вазири Леонид Кожарани ҳам лавозимидан бўшатишни қўллаб овоз берди. Қамоқдан озод бўлган мухолифат етакчиларидан бири Юлия Тимошенко Бош вазир лавозимини эгаллашга ҳаракат қилмаётгани билдирди.

Украина президенти ваколатларини вақтинча бажаришга киришган парламент раиси Александр Турчинов депутатларга сешанба кунига қадар миллий бирлик ҳукумати тузиш кераклигини айтди.

Турчинов Украина иқтисодиёти “фожиавий аҳволда” экани ва давлат хазинаси бўм-бўш эканини билдирди.

Александр Турчинов Виктор Януковичнинг асосий сиёсий рақиби бўлган Собиқ Бош вазир Юлия Тимошенконинг яқин иттифоқчиси.

Парламентнинг якшанба кунги сессиясида депутатлар Киев яқинидаги Януковичга тегишли бўлган ҳашаматли уйни давлат иҳтиёрига ўтказишни қўллаб овоз берди.

Шанба куни Киевни тарк этган Виктор Януковичнинг ҳозир қаерда экани маълум эмас.

Парламент томонидан вақтинча Ички ишлар вазири этиб сайланган Арсен Аваков чегара хизмати ходимлари Виктор Януковичнинг Донецк аэропортидан самолётда чартер рейс билан хорижга учиб кетишига рухсат бермаганини тасдиқлади.

23 февраль кунги сессияда депутатлар Украинанинг Солиқ ва даромадлар бўйича вазири Александр Клименко ва собиқ Бош прокурор Виктор Пшонкани ҳибсга олиш тўғрисида буйруқ берди.

Аваков намойишчиларга нисбатан шавқатсиз куч қўллашга алоқадор экани иддао қилинган Ички ишлар вазирлигининг 30 нафар расмийсига қарши жиноий иш очилганини билдирди.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги Киевда намойишчилар билан милиция ходимлари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда 82 киши нобуд бўлгани ва 645 одам жароҳат олганини билдирди.

Киевнинг Мустақиллик майдонига йиғилган минглаб намойишчи олдида шанба куни сўзлаган Юлия Тимошенко содир бўлган зўравонликлар учун Янукович жавоб бериши керак, деди.

- Қамоқда ўтирган пайтимда дунёга келиб, сизлар билан бирга яшашни энг катта бахт, деб билдим. Чунки Сизлар энг ажойиб инсонларсиз. Лекин ҳозир бир неча муҳим ишни амалга оширишимиз лозим. Аввало, биз Янукович ва унинг ҳамтовоқларини мана шу майдонга олиб келишимиз керак, - дея баён қилди Тимошенко.

Собиқ Бош вазир одамларни норозилик акцияларини давом эттиришга чақирди.

Украина мухолифати лидерларидан бири Виталий Кличко якшанба куни Киевда ўтказилган матбуот анжуманида одамларнинг кўчаларда бўлиши муҳим эканини таъкидлади.

- Менимча, одамлар кўчаларни тарк этмаслиги ва бутун Украинада кечаётган воқеаларни назорат қилиб туриши керак. Ҳар бир сиёсатчи ва ҳар бир янги ҳукумат агар ифлос ўйин бошланса, яна қайтарилиши мумкинлигини билиши ва ёдда тутиши лозим. Асосий куч – халқ иродаси - жуда муҳим. Украина бутун дунёга биз ўзгариш қила олишимизни кўрсатди, деди Виталий Кличко.

Харьков шаҳридаги телеканалга шанба куни интервью берган Виктор Янукович мамлакат парламенти қабул қилган ҳамма қарор ноқонуний эканини таъкидлаб, президентлик лавозимидан истеъфога чиқиш нияти йўқлигини айтди.

Виктор Янукович етакчилигидаги Минтақалар партияси якшанба куни эълон қилган баёнотда, сўнгги кунларда Украинада рўй берган барча қон тўкилишлар учун “Янукович ва унинг атрофидаги расмийлар масъсул экани” билдирилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG