Линклар

logo-print

Украина президенти вазифасини вақтинча парламент спикери бажарадиган бўлди


Александр Турчинов навбатдаги президентлик сайлови ўтгунча давлат раҳбари вазифасини бажариб туради.

Александр Турчинов навбатдаги президентлик сайлови ўтгунча давлат раҳбари вазифасини бажариб туради.

Украина Олий радаси президентлик ваколатларини вақтинча парламент спикери Александр Турчиновга топширишга қарор қилди.

Бу қарор президент Янукович Киевни тарк этгани ва ундан президентлик ваколатлари олинганидан кейин бир кун ўтгач, қабул қилинди.

Александр Турчинов Виктор Януковичнинг асосий сиёсий рақиби бўлган собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг яқин иттифоқчиси бўлиб ҳисобланади.

Украиналик депутатлар Януковичнинг яқин иттифоқчиси бўлган Ташқи ишлар вазири Леонид Кожарани ҳам лавозимидан бўшатишни қўллаб овоз бердилар.

Турчинов депутатларга сешанба кунига қадар миллий бирлик ҳукумати тузиш кераклигини айтди.

Парламентнинг якшанба кунги сессиясида депутатлар Киев яқинидаги Януковичга тегишли бўлган ҳашаматли уйни давлат ихтиёрига ўтказиб беришга қарор қилдилар.

Шанба куни Киевни тарк этган Виктор Януковичнинг ҳозир қаерда экани маълум эмас.

Парламент томонидан вақтинча Ички ишлар вазири этиб сайланган Арсен Аваков чегара хизмати ходимлари Виктор Януковичнинг Донецк аэропортидан самолётда чартер рейс билан хорижга учиб кетишига рухсат бермаганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG