Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:07

Вашингтон украиналик депутатлар қарорини дастаклайди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
АҚШ Украина Олий Радасининг мамлакат президенти вазифасини бажарувчини тайинлаш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг якшанба кунги телефон орқали мулоқотидан сўнг билдирди.

Вашингтон вакилига кўра, Сергей Лавров билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилган Жон Керри украиналик депутатларнинг президент ва бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлаш қарорини қўллашини билдириб, бунинг Украинада тез орада тинчлик ва барқарорлик тикланиши учун энг яхши йўл эканини таъкидлаган.

Керри Лавровга бу ишда Россия ҳам АҚШ ва Европа Иттифоқига елкадош бўлишига умид билдирган.
XS
SM
MD
LG