Линклар

Эштон Украинанинг муваққат раҳбарлари билан учрашади


Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Украинадаги сиёсий бўҳрон ва иқтисодиётни барқарорлаштириш масалаларини мамлакатнинг янги лидерлари билан муҳокама қилиш учун душанба куни икки кунлик сафар билан Киевга боради.

Президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Александр Турчинов якшанба куни Украина “Европа мамлакатлари қаторига қайтиши” кераклигини айтиб, Ғарб билан ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини таъкидлаганди.

Шунингдек, Турчинов Киев Украина танловини ҳурмат қилган Россия билан ҳам мулоқотга тайёр эканини урғулаган.

Ўз навбатида, Москва Украинага ваъда қилинган ёрдам пулини бериш-бермаслик масаласини янги ҳукумат шакллантирилганидан кейин кўриб чиқиш ниятини билдирган.

Европа Иттифоқи вакиллари, агар Украина Халқаро валюта жамғармаси билан келишувга эришса, Киевга иқтисодий ёрдам таклиф қилиши мумкинлигини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG