Линклар

Украина собиқ президенти Виктор Януковични ҳибсга олишга ордер берилди


Шанба куни Киевда қочган Виктор Януковичнинг қаердалиги номаълум қолмоқда.

Шанба куни Киевда қочган Виктор Януковичнинг қаердалиги номаълум қолмоқда.

Украина собиқ президенти Виктор Януковични ҳибсга олишга ордер берилди. Бу ҳақда душанба куни мамлакат ички ишлар вазири вазифасини бажараётган Арсен Аваков ўзининг Facebook саҳифасида эълон қилди.

“Тинч фуқароларни оммавий ўлдириш айблови бўйича расмий иш очилди”, дея ёзди Аваков. Унинг маълум қилишича, “Янукович ва бунинг учун бошқа жавобгарлар қидирувга эълон қилинган”.

Аваковга кўра, Януковични сўнгги бор россияпараст Қрим минтақасида кўришган. Ички ишлар вазирининг айтишича, Янукович Қримга якшанба куни етиб борган ва ўзининг расмий хавфсизлик хизматидан воз кечиб, машинада номаълум йўналиш бўйича кетиб қолган.

Ўтган ҳафта Украинада рўй берган зўравонликларда, соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 80дан ошиқ одам, асосан намойишчилар ҳалок бўлган.

Украина муваққат президенти Олександр Турчинов мамлакат парламентини сешанба кунига қадар миллий бирлик ҳукуматини тузишга чақирди.
XS
SM
MD
LG