Линклар

Россияда Болотная иши бўйича судловда 8 фаол қамоққа ҳукм қилинди


Қамалган фаоллар 2012 йилнинг 6 май куни презиент Владимир Путинга қарши намойиш пайтида ҳибсга олинган эди.

Қамалган фаоллар 2012 йилнинг 6 май куни презиент Владимир Путинга қарши намойиш пайтида ҳибсга олинган эди.

Москва суди Болотная иши бўйича судга тортилган саккиз фаолнинг етти нафарини 2,5 йилдан 4 йилгача қамоқ муддатига ҳукм қилди.

Президент Владимир Путинга қарши намойишда иштирок этганлик учун судланганлар орасидаги ягона аёл Александра Наумова-Духанина шартли жазога ҳукм қилинди.

Жума куни маҳкум қилинган саккиз фаол оммавий тартибсизлик келтириб чиқариш ва полицияга ҳужум қилишда айбдор, деб топилди.

Уларнинг адвокатлари ҳукм устидан шикоят қилишларини билдирди. Полиция душанба куни суд биноси олдида камида 100 киши, жумладан мухолифатчи Алексей Навальнийни қўлга олди.

Amnesty International ташкилоти жума кунги ҳукмни “жирканч адолатсизлик”, дея атади. АҚШ Давлат департаменти айблов қарорини “сиёсий мотивга асасланган” дея баҳолаб, Россияда қонун устуворлиги ва тегишли суд жараёнига амал қилинмаётганидан хавотир билдирди.

Саккиз фаол 2012 йилнинг 6 май куни Москванинг Болотная майдонида презиент Путинга қарши намойиш пайтида ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG