Линклар

Россия АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчисига "маслаҳат" берди


АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича масалаҳатчиси Сьюзан Райс.

АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича масалаҳатчиси Сьюзан Райс.

Россия расмийлари АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича масалаҳатчиси Сьюзан Райс Москва эмас, Вашингтонни халқаро можароларга ҳарбий аралашувдан огоҳлантириши керак, дея баёнот берди.

Райс якшанба куни қилган чиқишида Россиянинг Украинага ҳарбий куч киритиши “жиддий хато” бўлишидан огоҳантирган эди.

Душанба куни рус матбуоти Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбанинг “биз Сьюзан Райснинг жаҳон бўйлаб бир неча минтақада АҚШнинг ҳарбий аралашувига асосланган экспертлик баҳоларини кўрдик. Айниқса, АҚШ маъмурияти ғарб демократияси таҳлика остида қолди ёки ҳукмдор режимлар “назоратдан чиқди”, деган фикрдан келиб чиқиб ҳаракат қилишини биламиз”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Манбадан келтирилган яна бир иқтибосга кўра, Райс АҚШ етакчиларини “янги аралашув тўғрисида қарорга келадиган тақдирда” куч қўллашдан огоҳлантириши керак.
XS
SM
MD
LG