Линклар

Ўшда ЎИҲга аъзоликда гумонланган шахс қўлга олинди


Ўш шаҳрида Ўзбекистон Исломий ҳаракатига аъзоликда гумонланган шахс қўлга олинди. Ўш шаҳар милицияси расмийларининг Озодликка билдиришича, исми келтирилмаётган 32 ёшли фуқаро Қирғизистоннинг жанубий пойтахти халқаро аэропортида Россиядан келгач қўлга олинган.

Терговчиларнинг айтишича, қўлга олинган йигит Покистондаги террорчи лагерида тайёргарликдан ўтган ва бир муддат Туркияда истиқомат қилган. У Қирғизистонда террор ҳуружларини амалга ошириш ва Суриядаги исломий жангарилар сафига одам ёллашни режалаштирганликда айбланмоқда.

Ўтган ҳафта Ўш ҳуқуқ-тартибот идоралари террорчи гуруҳга алоқадорликда гумон қилинган олти киши ҳибсга олинганини эълон қилган эди. Улар маҳаллий расмийларга ҳужум қилишни режалаганлик ҳамда ноқонуний қурол ва портловчи мосламаларни сақлаганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG