Линклар

ЕИ Украина муваққат ҳукуматини тан олди, Москва "ниқобли"лар билан ҳамкорлик қилмаслигини билдирди


Украина парламенти Олександр Турчиновни шанба куни муваққат президент этиб тайинлади.

Украина парламенти Олександр Турчиновни шанба куни муваққат президент этиб тайинлади.

Европа Комиссияси Олександр Турчиновни Украинанинг қонуний муваққат президенти сифатида тан олди. Айни пайтда, Россия бош вазири Дмитрий Медведев Москванинг Украинада иқтидорга келган расмийларнинг легитимлигига доир “жиддий шубҳалари” бор, дея баёнот берди.

Медведев Украинада ҳамкорлик қиладиган одам йўқ, чунки ниқоб таққан ва қуролланган одамлар мулоқот учун шерик бўлолмайди, дея таъкидлади. Унинг яна тъкидлашича, Киев расмийларининг қайсидир давлатлар томонидан тан олиниши “адашиш” бўлади.

Медведев Россия Украина билан имзолаган шартномалари бажарилишини ваъда қилган ҳолда ҳокимиятдан четлатилган президент Виктор Янукович ҳукумати билан келишилган арзон нархда газ етказиб беришга доир шартномалар муддатсиз эмаслигини ҳам эслатди. Бу шартномалар қайта кўриб чиқилади, деди у.

Европа Комиссияси матбуот вакили Оливье Баййи душанба куни қилган чиқишида Украина парламенти шанба куни Турчиновни муваққат президент этиб тайинлаши “легитим ва демократик қарор” бўлганини баён қилди.
XS
SM
MD
LG