Линклар

Тимошенко даволаниш учун Германияга кетмоқчи


Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко.

Украина собиқ бош вазири, “Батькившчина” партияси лидери Юлия Тимошенко Германия канцлери Ангела Меркелнинг Берлин клиникасида даволаниш тўғрисидаги таклифини қабул қилди.

“Интерфакс” ахборот агентлигининг хабар қилишича, у Европа халқ партияси саммитида иштирок этиб, кейин “ошиғич муолажа олиш учун” клиникага кетишни режаламоқда.

Сўнгги пайтларда ҳокимият алмашган Украинада қамоқдан озод бўлмиш Юлия Тимошенконинг бош вазир ёки президентликка номзоди кўрсатилиши тахмин қилинаётганди. Бироқ кеча Тимошенко олий лавозимларга номзодини кўрсатиш нияти йўқлиги ва ҳозир соғлиғи ҳақида қайғуриши лозимлигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG