Линклар

logo-print

Украина: Муваққат президент парламентни миллий бирлик ҳукумат тузишга чақирди


Украина президенти вазифасини вақтинча бажараётган Александр Турчинов.

Украина президенти вазифасини вақтинча бажараётган Александр Турчинов.

Украина президенти вазифасини вақтинча бажараётган Александр Турчинов парламентни миллий бирлик ҳукумати тузиш бўйича келишувга эришишга чақирди.

Сешанба куни Киевда Ғарб дипломатлари билан Украинанинг янги раҳбарлари ўртасида сўзлашувлар бўлади.

Мулоқот чоғида сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнини тезлаштириш муҳокама этилиши кутилмоқда.

25 февраль куни АҚШ Давлат котиби ўринбосари Вильям Бернснинг Киевга келиши режаланган.

Украинага сафар қилаётган Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон сешанба куни эрталаб собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко билан учрашди.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг яқин фурсатда Украинага сафар қилишини билдирди.

Душанба куни “оммавий қирғин содир этганлик” айблови бўйича ҳокимиятдан четлатилган президент Виктор Януковични қўлга олиш тўғрисида ордер берилди.
XS
SM
MD
LG