Линклар

Украина парламенти миллий бирлик ҳукумати тузишни пайшанба кунига қолдирди


Украина парламенти миллий бирлик ҳукумати тузиш масаласини овозга қўйишни пайшанба кунига кечиктирди.

Бу масала сешанба куни парламентда муҳокама этилиши режаланган эди.

Украина парламенти раиси ва президент вазифасини вақтинча бажараётган Александр Турчинов овозга қўйиш кечиктирилганини маслаҳатлашиш учун кўпроқ вақт кераклиги билан изоҳлади.

25 февраль куни Украинада президентлик сайловолди кампанияси расман бошланди.

Киевда Ғарб дипломатлари билан Украинанинг янги раҳбарлари ўртасида сешанба кунига белгиланган сўзлашувлар чоғида сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнини тезлаштириш муҳокама этилиши кутилмоқда.

Сешанба куни АҚШ Давлат котиби ўринбосари Вильям Бернснинг Киевга келиши режаланган.

Украинага сафар қилаётган Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон сешанба куни эрталаб собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко билан учрашди.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг яқин фурсатда Украинага сафар қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG