Линклар

Москвада Россия мухолифати лидерлари устидан суд бошланди


24 февраль куни Москва шаҳар суди олдида ўтказилган норозилик акцияси.

24 февраль куни Москва шаҳар суди олдида ўтказилган норозилик акцияси.

Россия мухолифатининг бир неча лидери, жумладан, Кремл танқидчиси бўлган Алексей Навальний ва Бош вазир собиқ ўринбосари Борис Немцов "полицияга бўйсунмаганлик" айби билан 15 кунга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Мухолифат етакчилари душанба куни Москванинг Манежний майдонида “Болотная” иши бўйича судланаётган фаолларни қўллаш мақсадида норозилик акцияси ўтказган 400 киши билан бирга ҳибсга олинган эди.

Москва суди “Болотная” иши бўйича жавобгарликка тортилган саккиз фаолнинг етти нафарини 2,5 йилдан 4 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди.

24 февраль куни Москвада юзлаб фаол қўлга олинганини қоралаган Халқаро Амнистия ташкилоти буни сўз эркинлиги ва йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқларинининг Россия ҳукумати томонидан бузиши, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG