Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:13

Facebook ширкати "@facebook.com" электрон почта манзилидан фойдаланишни тўхтатмоқда


Facebook ширкати 2010 йил ноябрь ойида ишга туширган "@facebook.com" электрон почта манзилидан фойдаланишни тўхтатди.

Facebook ширкати матбуот котиби буни аксар одамлар Facebook даги ўз электрон почта манзилларидан фойдаланмаётгани билан изоҳлаган.

Унга кўра, "@facebook.com" электрон почта манзили март ойи бошидан ишламайди.

Ўтган ҳафтада Facebook ширкати WhatsApp мобил мессенжерини 19 миллард АҚШ долларига сотиб олишга қарор қилганини билдирди.

Ҳозирда WhatsApp мессенжеридан 450 миллион одам фойдаланади.

Facebook ширкати асосчиси ва соҳиби Марк Цукерберг WhatsApp дан фойдаланувчилар сонини бир миллиарддан ошириш ниятида эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG