Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:04

Киев Янукович ва бошқалар Халқаро судда жавобгарликка тортилишини хоҳламоқда


Украина собиқ президенти В.Янукович.
Украина собиқ президенти В.Янукович.
Украина парламенти ҳокимиятдан четлатилган президент Виктор Янукович ва бошқа расмийлар оғир жиноятлар учун Ҳаага шаҳридаги халқаро судда жавобгарликка тортилиши кераклигини ёқлаб овоз берди.

Парламентнинг сешанба кунги сессиясида депутатлар Янукович, собиқ Ички ишлар вазири Виталий Захарченко, собиқ Бош прокурор Виктор Пшонка ва бошқа расмийлар ҳукуматга қарши норозиликлар пайтида “иснониятга қарши жиноят содир этганлик" иддаоси бўйича Халқаро жиноятлар бўйича судда жавобгарликка тортилиши кераклиги ҳақидаги резолюцияни кўпчилик овоз билан қабул қилди.

Киев шаҳрида намойишчилар билан милиция ходимлари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда 100 дан ортиқ одам нобуд бўлган.

Шанба куни президентликдан четлатилган Виктор Януковичнинг ҳозир қаерда экани маълум эмас. Захарченко ва Пшонка ҳам қидирилмоқда.

Халқаро жиноятлар бўйича суд норозиликлар пайтида одамлар ўлдирилгани бўйича текширув ўтказиш учун Украина ҳукумати юрисдикция бериши кераклигини билдирди.
XS
SM
MD
LG