Линклар

Санкт-Петербургда чақалоқ сотишга уринган икки ўзбек аёли қўлга олинди


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида икки нафар ўзбек аёли янги туғилган чақалоқни сотишга уринганлик айби билан қўлга олинди.

Шаҳар прокуратураси маълумотига кўра, сешанба куни 24 яшар Мафтуна Юсупова ва онаси 50 ёшдаги Роҳилахон Юсупова суддан олдинги икки ойлик ҳибсхонага жўнатилган.

Терговчиларга кўра, 18 февраль куни Мафтуна Юсувопанинг кўзи ёриганидан кейин онаси ёрдамида чақалоқни сотиб оладиган ҳаридорни қидириб топган.

Жума куни она-бола чақалоқни 80 минг рублга (2250 АҚШ доллари) сотаётган пайтда қўлга олинган.

Янги туғилган чақалоқнинг сотиб олувчиси ҳуфя полиция ходими бўлиб чиққан.
XS
SM
MD
LG