Линклар

logo-print

Обама Пентагонга Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш дастурини тайёрлашни буюрди


АҚШ Президенти Барак Обама Пентагонга Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш дастурини тайёрлашни буюрди.

Оқ Уй эълон қилган баёнотга кўра, Обаманинг бундай дастурни тайёрлаш ҳақида буйруқ беришига Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг АҚШ билан хавфсизлик бўйича шартнома имзолашни пайсалга солиб келаётгани ва бу борада муросага келиши эҳтимолдан йироқ экани сабаб бўлган.

Ҳужжатда агар Афғонистон ҳукумати келишув имзо чекса, Қўшма Штатлар 2014 йилдан кейин Афғонистон ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказадиган ва аксил террор амалиётларида иштирок этадиган “чекланган сонда”ги ўз қўшинларини Афғонистонда қолдириши мумкинлиги билдирилган.

Оқ Уй баёнотида АҚШ раҳбари сешанба куни Ҳамид Карзай билан телефон орқали сўзлашгани маълум қилинган.

Апрель ойида ўтказиладиган сайловдан кейин президент лавозимини тарк этадиган Карзай шартномани имзолаш учун АҚШга қатор шартлар қўйган.
XS
SM
MD
LG